Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчиси: Мустамлакачиларнинг шахсини ўз билим ва маълумотлари учун асосий манба қилиш. Бу нарса, ўз навбатида, ушбу мустамлакачиларни ҳурматлашни, улуғлашни, уларга ўхшашга ва тақлид қилишга уринишни ҳамда мусулмонни таҳқирлашни, ундан узоқлашишни, ундан қочишни тақозо этади. Ҳамда Исломий Давлат барпо бўлишига қарши курашишни ва «Исломий Давлат ортга қайтиш» деб ҳисоблашни талаб қилади. Мустамлакачилик ўзи бошқараётган ёки қўғирчоқ ҳукуматлар бошқараётган мактаб дастурлари билангина чекланмади, балки уларга фақат мустамлакачилик асосига қурилган миссионерлик мактабларини ҳамда сиёсий ва сақофий жиҳатдан хато йўналтиришни ўз устига олган сақофий университетларни ҳам қўшди. Бу билан турли мактаблардаги ва турли сақофий университетлардаги фикрий муҳит умматни Исломий Давлат ҳақида фикр юритишдан узоқлаштирадиган ҳамда уммат билан Исломий Давлатни тиклаш учун ҳаракатни тўсадиган сақофатда тарбиялай бошлади


Бу ишлар билан бир қаторда барча исломий ўлкаларда динни ҳаётдан ажратиш асосида сиёсий дастурлар юзага келди. Зиёлилар ичида динни давлатдан ажратиш, омма халқ ичида эса динни сиёсатдан ажратиш тушунчалари ҳукмрон бўлди. Бунинг оқибатида мусулмонларнинг қолоқлигига сабаб уларнинг динни маҳкам ушлаганликларидир, уйғонишнинг ягона йўли миллатчилик ва шу йўлда ҳаракат қилиш, деб биладиган зиёлилар гуруҳи пайдо булди. Шунингдек, мусулмонларнинг қолоқлигига сабаб ахлоқдир, деб даъво қиладиган гуруҳлар ҳам майдонга келди. Биринчи галда миллатчилик ва ватанпарварлик учун ҳаракат қиладиган, номига сиёсий бўлган партиявий уюшмалар қурилди, Ислом асосидаги фаолиятга эса мустамлакачиликнинг гиж-гижлаши ҳамда қолоқлик ва тубанлик қаърига тортувчи орқага қайтиш деб қараладиган бўлди. Иккинчи галда ахлоқ, ваъзу иршод асосидаги жамиятлар барпо бўлди ва фазилат, одоб-ахлоқ учун ҳаракат қила бошлади. Улар сиёсатга аралашмасликни ўзига шарт қилиб олди. Бу билан ушбу партия ва жамиятлар Исломий Давлатни вужудга келтириш учун ҳаракат қилишни тўсадиган катта тўсиққа айланди. Чунки улар зеҳнларни бошқа томонга буриб юборди. Зеҳнлар ҳам шаръан вожиб бўлган сиёсий ишдан, яъни Исломий Давлатни барпо қилишдан фақат ахлоқий ишларга бурилиб кетди (ахлоқ аслида мусулмон Ислом аҳкомларини татбиқ қилишининг муқаррар натижаси ҳамда Ислом ҳукмронлиги барпо бўлишининг табиий якунидир). Мазкур партиялар эса Исломга зид бўлган ва Исломий Давлат юзага келишига йўл қўймайдиган мустамлакачилик асосида барпо бўлган эди.

 

163-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203